Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Влахович «Бешиктош» билан уч йиллик шартномани келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ва «Фиорентина»нинг собиқ ҳужумчиси Душан Влахович «Бешиктoш»га ўтиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 26 ёшли Влахович мавсумига 8 миллион евро маош олади, бонуслар билан бирга унинг даромади 10 миллионга етиши мумкин. Бундан ташқари, футболчи ва унинг агенти йирик имзо бонуси олиши мумкин.

Влахович 30 июнда «Ювентус» билан шартномаси тугагач, эркин агентга айланган эди. Аввалроқ ҳужумчига «Милан», «Наполи» ва «Рома», шунингдек «Атлетико», «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқиш билдирган эди. Аммо бу клубларнинг ҳеч бири сербиялик футболчининг молиявий талабларини қондиришга тайёр бўлмади.

«Бешикташ» президенти Сердал Адали битимни якунлаш учун Белградга жўнаб кетди. Унинг чоршанба, 12 август куни Истанбулга қайтиши кутилмоқда.

Ушбу трансфер Влаховичнинг мураббий Винченцо Итальяно билан қайта топишишига олиб келади. Мутахассис илгари «Фиорентина»да ҳужумчи билан бирга ишлаган.

Киритилди: 05:40, 12.08.2026.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик