Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Коринтианс» президенти Депайнинг кетишини эълон қилди ва сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

Мемфис Депай «Коринтианс»ни тарк этмоқда. Клубнинг расмий сайтида клуб президенти Осмар Стабиленинг баёноти эълон қилинди. Баёнотда Депай билан шартнома узайтирилмаслиги айтилган. Бу қарор клубнинг баланс ва масъулиятни талаб қиладиган молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

«Коринтианс» президенти 32 ёшли Депайга миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга, Стабиле нидерландиялик футболчи билан йирик шартнома имзолаш молиявий балансни бузишини таъкидлади. Музокаралар Мемфиснинг алоҳида мақомга эга ўйинчи экани сабабли чўзилиб кетгани қайд этилган.

Мемфис Депай «Коринтианс» шарафини деярли икки йил давомида ҳимоя қилди.

Киритилди: 05:54, 12.08.2026.
Ўқилди: 357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик