Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Барселона» Ферран Торрес бўйича «ПСЖ» таклифини қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес фаолиятини «Пари Сен-Жермен»да давом эттиради.

26 ёшли футболчининг трансфер шартлари бўйича клублар ўртасида оғзаки келишувга эришилди, деб хабар беради журналист Санти Ауна. «ПСЖ» испаниялик футболчи учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда 55 миллион евро атрофида маблағ тўлайди. Энди фақат ҳужжатлар билан боғлиқ расмиятчиликларни ҳал қилиш қолди, шундан сўнг ўйинчи тиббий кўрикдан ўтади ва парижликлар билан шартнома имзолайди.

Аввалроқ «ПСЖ»нинг Торреснинг ўзи билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ҳужумчининг «Барселона» билан меҳнат шартномаси келгуси йилнинг ўрталарида тугайди, бу эса, албатта, битим қийматига таъсир кўрсатди. Ферран 2022 йилнинг бошидан бери «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 06:07, 12.08.2026.
Ўқилди: 941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик