Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Энцо Фернандес «Манчестер Сити»нинг қизиқишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг «Манчестер Сити»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар авж олмоқда.

«Шаҳарликлар» Родрининг «Барселона»га кутилаётган трансферидан сўнг ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни исташмоқда. Журналист Сесар Луис Мерлонинг хабар беришича, Фернандеснинг атрофидагилар «Сити»нинг ниятидан хабардор ва ўйинчининг ўзи яшил чироқ ёққан – у таклифни эшитишга тайёр. Асосий ғов бўлиб «кўклар» томонидан белгиланган жуда юқори нарх қолмоқда.

«Манчестер Сити» трансферни тезроқ расмийлаштирмоқчи, аммо буни амалга ошириш осон бўлмайди. Аввалроқ шартнома имзоланишдан шахсан мураббий Энцо Мареска манфаатдор экани маълум бўлган эди, у илгари «Челси»да Фернандес билан бирга ишлаган.

Transfermarkt портали 25 ёшли аргентиналикнинг қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 06:14, 12.08.2026.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик