«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торреснинг трансфери ҳақидаги саволдан қочди.
Испаниялик футболчи бўйича битим УЕФА Суперкубоги доирасида чоршанба куни бўлиб ўтадиган парижликларнинг «Астон Вилла»га қарши ўйинидан сўнг тузилиши мумкин. Журналистлар матбуот анжуманида Энрикега ушбу саволни беришди, аммо у мавзуни муҳокама қилишни истамади.
«Мен ҳеч қачон трансферлар ҳақида гапирмайман – бу ҳақда сўз бўлиши мумкин эмас. Мен фақат «ПСЖ» ўйинчилари ҳақида гапираман», - деди мутахассис. Унинг сўзларини Mundo Deportivo келтиради.
Mавжуд маълумотларга кўра, Ферран Торреснинг трансфери «ПСЖ»га 55 миллион еврога тушади.













