«Челси» Михаил Мудрикни ушбу мавсумда бошқа клубга қўйиб юборишга тайёр.
Football.London хабарига кўра, камида АПЛнинг учта жамоаси сўров юборган. Улар орасида украиналик футболчи билан илгари ишлаган Фрэнк Лэмпард бошқараётган «Ковентри» ҳам бор. Шунингдек, «Страсбур» варианти ҳам мавжуд.
Мудрик охирги марта расмий ўйинда 2024 йилда майдонга тушган эди. У допинг сабабли дисквалификация туфайли бир ярим мавсумни ўтказиб юборди.













