Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Бундеслига дарвозабонлари янги тўпдан «шок ва даҳшатда»

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумдан Германиянинг биринчи ва иккинчи Бундеслигасида Adidas Torfabrik тўпидан фойдаланила бошланади. Бу қарор кўплаб дарвозабонларнинг норозилигига сабаб бўлди. Bayern & Germany нашри футболчиларнинг фикрларини келтирди.

«Аввал Derbystar тўпида ўйнардик, Torfabrik эса ундан тезроқ. У билан зарба бериш қулай, шунинг учун майдондаги футболчиларга кўпроқ мос келади. Дарвозабоннинг реакция қилиши учун эса тўпнинг учиш тезлиги юқорироқ бўлгани сабабли вақт бироз камаяди.

Биламан, тўпни алмаштириш ҳақидаги қарор кўплаб дарвозабонларни кутилмаганда қолдирди. Улар шок ва даҳшатда. Ҳеч бўлмаганда, ҳозирча менда шундай таассурот бор», — деди «Гамбург» дарвозабони Даниэль Хойер.

Дрезденнинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Якоб Леммер ҳам янги тўп дарвозабонлар учун жиддий синов бўлишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, тўп тез ва кутилмаган тарзда учади, шунинг учун янги мавсумда сермаҳсуллик юқори бўлиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, Adidas Torfabrik тўпи аввал Германия футболида 2010–2018 йилларда қўлланган. Энди эса у 2026 йилдан бошлаб яна Бундеслигада ишлатилади.

Тўпнинг қайтиши иккинчи Бундеслигадаёқ юқори натижадорлик билан бошланди. Чемпионатнинг биринчи турида ўтказилган тўққизта учрашувда жами 31 та гол урилди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:47, 12.08.2026.
Ўқилди: 372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик