"ПСЖ" сардори Маркиньос янги мавсумга бўлган умидлари билан ўртоқлашди. Парижликлар сўнгги икки Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишди. Чоршанба куни Луис Энрике жамоаси яна бир совринни - УЕФА Суперкубогини қўлга киритиши мумкин. Франция гиганти Англиянинг "Астон Вилла" жамоасига қарши ўйнайди.
"Яна бир Чемпионлар Лигаси ғалабаси? Бу бизнинг мақсадимиз ва биз унга босқичма-босқич интиламиз. Биринчи қийинчилик - "Астон Вилла"га қарши ўйин. Биз ҳали ҳам ғалабаларга чанқоқмиз. Бўлажак ўйинда майдонга тушган ҳар бир киши ғалаба қозониш учун 100 фоиз фидойилик қилади" - деди Маркиньос матбуот анжуманида.
"ПСЖ"нинг "Астон Вилла"га қарши ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.













