«Брюгге»нинг чап қанот ҳимоячиси Хоакин Сейс Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин.
Mirror Football хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» 21 ёшли футболчининг трансфери бўйича «Брюгге»га илк таклифни юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бельгия клуби ўз ўйинчисини 35 миллион еврога (тахминан 30 миллион фунт) баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Сейс барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 55 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш бор ишғол этди ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилди.
Сейснинг «Брюгге» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари бельгиялик футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













