Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Велоспортчимиз халқаро турнирда зафар қучди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Никита Цветков Венгрияда ўтказилган "IV. Budapest GP" халқаро мусобақасида олтин медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз велоспортнинг трек йўналишидаги энг мураккаб ва нуфузли дастурлардан бири, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган “Омниум” кўпкурашида барча рақибларини ортда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Мусобақа давомида Цветков ҳар бир йўналишда юқори маҳорат намойиш этди. Жумладан, у “Scratch” дастурида 40 очко билан биринчи ўринни эгаллади. “Tempo Pace” баҳсида ҳам 40 очко жамғариб, ғалабани қўлга киритди. “Elimination” пойгасида ҳам рақибларига имконият қолдирмаган Никита “Point Pace” дастурида 26 очко жамғарди. Шу тариқа, барча дастурлар якунига кўра 146 очко тўплаган Никита Цветков “Омниум” кўпкурашини биринчи ўринда якунлаб, Ўзбекистон делегациясига олтин медални тақдим этди.

Киритилди: 16:41, 12.08.2026.
Ўқилди: 468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик