«Бавария» ўз ҳужумчиси Харри Кейннинг «Олтин тўп»ни қўлга киритишга муносиб эканини билдирди.
Мюнхен клуби ўз постида 33 ёшли ҳужумчининг жамоа сафидаги статистикасини келтирди: 147 та ўйин, 146 та гол ва 31 та ассист.
«Бир авлоднинг натижаларини ўзида намоён этувчи футболчи, бу Харри Кейн.
Бу рақамлар “Олтин тўп”га муносиб!», — дейилади «Бавария» хабарида.













