«ПСЖ» ҳужумчи Ферран Торреснинг ўтиши бўйича «Барселона» билан келишувга эришишга яқин турибди.
Журналист Дэвид Орнштейннинг хабар беришича, клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, шу билан бирга томонларни 26 ёшли футболчининг трансфер баҳосида кичик фарқ ажратиб турибди. Трансферни шу ҳафтанинг ўзидаёқ тўлиқ келишиб олиш кутилмоқда. Музокаралар фонида барча томонлар Торреснинг «Барселона» билан машғулотларга қайтмаслиги бўйича бир қарорга келишди. Форвард каталонияликлар жамоасининг машғулотларини ўтказиб юборади, чунки унинг Париж клубига ўтиши аллақачон якуний босқичда турибди.
Аввалроқ каталонияликлар ҳужумчи учун тахминан 55 миллион евро ишлаб олиши хабар қилинган эди.













