«Пари Сен-Жермен» УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, совринни қўлга киритди.
Шу тариқа, ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Франция гранди сўнгги саккиз мавсумдан буён давом этаётган анъанани сақлаб қолди. Ушбу давр мобайнида Чемпионлар лигаси ғолиби кейинчалик УЕФА Суперкубогини ҳам қўлга киритмоқда.
Аввалги йилларда УЕФА Суперкубогида «ПСЖ» (2025), Мадриднинг «Реал» клуби (2024 ва 2022), «Манчестер Сити» (2023), «Челси» (2021), «Бавария» (2020) ва «Ливерпул» (2019) ғолиб чиққан.
Чемпионлар лигаси эмас, Европа лигаси ғолиби сифатида УЕФА Суперкубогини қўлга киритган сўнгги жамоа Мадриднинг «Атлетико» клуби бўлиб қолмоқда.
«Атлетико» 2018 йилги УЕФА Суперкубоги баҳсида шаҳардоши «Реал»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, соврин соҳиби бўлган эди.













