Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Буэндия: «Мағлубият аламли, аммо ўйинимиз билан фахрланишимиз мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ҳужумчиси Эмилиано Буэндия УЕФА Суперкубоги учун «ПСЖ»га қарши ўтказилган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдан сўнг фикр билдирди.

«Мағлубиятнинг таъми аччиқ, аммо бугун қандай ўйнаганимиз билан фахрланишимиз мумкин, деб ўйлайман. Биз жуда яхши курашдик. Яхшироқ натижага эришишимиз ҳам мумкин эди. Бизда имкониятлар бўлди. Аммо «ПСЖ» сафида юқори савияли футболчилар бор. Улар ўз имкониятларини қўлдан бой бермайди. Улар гол урди ва ўйинда ғалаба қозонди.

Менимча, биз жуда яхши курашдик. Ҳисобда ортда бораётган пайтимизда вазиятни ўзгартириш осон бўлмади. Биринчи бўлим охирида ҳужумкор ўйнадик ва бир нечта яхши вазиятлар яратдик. Брайан жуда чиройли гол урди, шунинг учун танаффусга ўз кучимизга ишонган ҳолда чиқдик. Иккинчи бўлимда ҳам характер кўрсата олдик», — дея Буэндиянинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.

Киритилди: 04:47, 13.08.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик