Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Мбаппе кетганидан кейин «ПСЖ» 12 та совриндан 10 тасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе «Реал»га ўтганидан кейин «ПСЖ» ўзи иштирок этган 12 та мусобақанинг 10 тасида совринни қўлга киритди.

Луис Энрике бошчилигидаги жамоа 2026 йилги УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги совринига эга чиқди.

2024/25 йилги мавсумда Париж клуби Лига 1, Франция кубоги, Франция Суперкубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида эса «Челси»га мағлуб бўлди. Бу «ПСЖ»нинг Килиан Мбаппесиз ўтказган илк мавсуми эди.

2025/26 йилги мавсумда «ПСЖ» яна Франция чемпиони бўлди, мамлакат Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубокда зафар қучди. Франция кубогида эса жамоа 1/16 финал босқичида мусобақани тарк этди.

Шу тариқа, Мбаппе жамоадан кетганидан сўнг «ПСЖ» совринлар учун курашда юқори самарадорлик кўрсатиб, 12 та имкониятдан 10 тасини ғалаба билан якунлади.

Киритилди: 05:07, 13.08.2026.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик