Кириш Регистрация

Луис Энрикенинг мураббийлик фаолиятидаги совринлари сони 22 тага етди

Баҳо:
+ | -

Луис Энрике «ПСЖ» бош мураббийи сифатида 13-совринини қўлга киритди. Парижликлар УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Испаниялик мутахассис Франция клубидаги уч йиллик фаолияти давомида уч мартадан мамлакат чемпионати ва Франция Суперкубогида, икки мартадан Франция кубоги, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогида, шунингдек, бир марта Қитъалараро кубокда ғолиб чиқди. «ПСЖ» унинг қўл остида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иккинчи ўринни эгаллади.

«Барселона»даги фаолиятини ҳам ҳисобга олганда, Луис Энрикенинг мураббий сифатида қўлга киритган совринлари сони 22 тага етди. Каталония клуби билан у уч марта Испания кубоги, икки марта Ла Лига, бир мартадан Испания Суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Луис Энрике «Рома», «Сельта» ва Испания миллий жамоасидаги фаолияти давомида соврин қўлга киритмаган.

Киритилди: 05:11, 13.08.2026.
Ўқилди: 719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик