Кириш Регистрация

«Насаф» – «Пахтакор»: ўзаро ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо кескин ва шиддатли кечган. Бу жамоалар қаерда ўйнамасинлар доимо қизғин ва чиройли футбол кўрсатишади. Ҳар иккала жамоа ҳам чемпионатимизнинг етакчи жамоалари саналишади. Агарда ўзаро ўйинларга эътибор қаратсак, ҳозирча “Пахтакор” етакчилик қилмоқда.

Агар статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, 20 сентябрь куни Қаршида бўладиган учрашув жамоаларнинг миллий чемпионатларимиз тарихидаги ўттиз тўртинчи ўйини саналади. Бунгача улар ўттиз уч маротаба ўзаро рўбарў келишган.

Шулардан 19 учрашувда "Пахтакор" вакиллари ғалабага эришган бўлишса, 7 ўйинда "Насаф" зафар қучган. 7 та учрашувда муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, дурангларнинг бештаси Қаршида қайд этилган бўлса, икки маротаба Тошкентда жамоалар дуранг натижасини қайд этишган.

Ўзаро ўйинларда “Насаф” 28 очкони қўлга киритган бўлса, “Пахтакор” эса 64 очкони ўзиники қилиб олган.

Дарвозаларни ишғол этиш борасида ҳам ҳозирча “аждарлар” ортда қолишмоқда - 25:47.

Биринчи давра баҳсида “Насаф” футболчилари рақибдан ҳеч бир жабҳада ортда қолишмаган. Ҳаттоки қаршиликлар томонидан “шерлар” дарвозасига киритилган гол ҳам ҳисобга олинмаган. Якунда Козак томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал этган.

“Насаф” охирги марта “шерлар”ни 2007 йилги чемпионат баҳсларида мағлуб этганди. Шундан бери насафчилар ҳали “Пахтакор”ни таслим эта олмай келмоқда.

“Насаф”нинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Ўз навбатида “Пахтакор”нинг ҳам “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 ҳисобланади.

Ўз навбатида жорий мавсумда ушбу жамоаларнинг йўли Ўзбекистон кубоги доирасида ҳам кесишди. Тошкентда ҳисоб очилмасада (0:0), Қаршида Бердиев шогирдлари рақибни ишончли ҳисобда енгишди (2:0).

Ўзаро ўйинлар
2013 йил
“Пахтакор” – “Насаф” 1:0 (Козак)

19.10.2012. “Насаф” – “Пахтакор” 0:2
12.04.2012. “Пахтакор” - “Насаф” 0:0

09.11.2011. “Насаф” - “Пахтакор” 1:1
01.04.2011. “Пахтакор” - “Насаф” 0:0

05.08.2010. “Пахтакор” – “Насаф” 2:0
05.06.2010. “Насаф” - “Пахтакор” 1:1

25.10.2009. “Насаф” – “Пахтакор” 0:0
29.04.2009. “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

25.08.2008. “Насаф” - “Пахтакор” 0:1
30.06.2008. “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

16.09.2007. “Насаф” – “Пахтакор” 0:1
27.05.2007. “Пахтакор” – “Насаф” 3:0

25.08.2006. “Насаф”- “Пахтакор” 1:0
21.05.2006. “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

25.09.2005. “Пахтакор” - “Насаф” 2:0
16.05.2005. “Насаф” – “Пахтакор” 3:2

06.10.2004. “Пахтакор” – “Насаф” 2:1
26.04.2004. “Насаф” – “ Пахтакор” 0:0

16.10.2003. “Насаф” – “Пахтакор” 0:1
15.04.2003. “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

16.08.2002. “Пахтакор” – “Насаф” 4:0
15.06.2002. “Насаф” – “Пахтакор” 4:0

24.11.2001. “Насаф” – “Пахтакор” 1:2
13.03.2001. “Пахтакор” – “Насаф” 0:2

02.11.2000. “Пахтакор” - “Насаф” 2:1
01.04.2000. “Насаф” – “Пахтакор” 1:0

05.10.1999. “Пахтакор” – “Насаф” 3:1
01.06.1999. “Насаф” – “Пахтакор” 2:1

09.11.1998. “Насаф” - “Пахтакор” 2:1
29.05.1998. “Пахтакор” – “Насаф” 3:1

04.10.1997. “Пахтакор” – “Насаф” 4:3
13.04.1997. “Насаф” – “Пахтакор” 0:0

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:07, 19.09.2013.
Ўқилди: 3201 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик