Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Алайбегович «Ювентус»га мослашишда Йилдиз унга ёрдам бераётганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус»нинг янги футболчиси Керим Алайбегович жамоадоши Кенан Йилдиз ҳақида фикр билдирди.

Турин клуби 18 ёшли босниялик футболчини Леверкузеннинг «Байер» клубидан сотиб олди. Ёш иқтидор «бьянконери» билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

«Йилдиз — ажойиб футболчи, у менга жуда ёқади. У ҳам мен каби немис тилида гапиради ва бу мулоқот қилишимизни анча осонлаштиради.

Биз у билан жуда яқинмиз. У менга жамоага мослашиш ва мен учун янги бўлган нарсаларга кўникишда ёрдам беряпти. У ажойиб инсон», — деди Алайбегович Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Ёш вингернинг трансфер қиймати 32 млн евро атрофида баҳоланмоқда. Алайбегович ўтган мавсум Австриянинг «Ред Булл Зальцбург» клуби сафида 44 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:01, 13.08.2026.
Ўқилди: 417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик