Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Англиянинг собиқ чемпиони сотувга қўйилди

Баҳо:
+ | -

"Лестер" эгалари клубни сотувга қўйишга қарор қилди.

The Athletic маълумотига кўра, потенциал инвесторларга клуб, унинг таркиби ва активлари ҳақида маълумотлар жамланган тақдимот аллақачон юборилган.

Шривадданапрабха оиласи клуб акцияларининг тўлиқ пакети учун тахминан 300 млн доллар олишни режалаштирмоқда. Бироқ манба маълумотига кўра, 200 млн доллар атрофидаги сумма реалроқ баҳоланмоқда.

Клуб қийматининг пасайишига "Лестер"нинг Англиянинг куч жиҳатидан учинчи дивизионига тушиб кетгани ва сўнгги йилларда катта молиявий йўқотишларга учрагани таъсир кўрсатган.

Сотув таклифига "Лестер"нинг эркаклар ва аёллар жамоалари, клуб академияси, "Кинг Пауэр" стадиони ҳамда машғулот базалари киради.

Амалдаги эгалар "Лестер"ни 2010 йилда тахминан 47 млн долларга сотиб олган эди. Улар бошқаруви даврида жамоа 2016 йилда сенсацион тарзда Англия Премьер-лигаси чемпиони бўлган.

Киритилди: 10:13, 13.08.2026.
Ўқилди: 395 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик