«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем таътилдан сўнг Мадрид клуби сафига қайтди.
Diario AS нашри маълумотига кўра, «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо англиялик футболчидан 4-2-3-1 тактик схемасида «ўнлик» позициясида фойдаланишни режалаштирмоқда.
Португалиялик мутахассис Беллингем зарурат туғилса, майдон марказида анча чуқурроқ позицияда ҳам ҳаракат қила олишини яхши билади. Бироқ Моуриньонинг фикрича, ярим ҳимоячи рақиб жарима майдони олдида ўйнаганда жамоага энг катта фойда келтира олади.
Ўтган мавсумда 23 ёшли Беллингем барча мусобақалар ҳисобга олинганда 40 та учрашувда майдонга тушди. У 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
«Реал» янги мавсумдаги илк расмий учрашувини сафарда «Эспаньол»га қарши ўтказади. Баҳс 22 август куни бўлиб ўтади.













