Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Хаби Алонсо Энцо Фернандесни ўз режаларига киритган

Баҳо:
+ | -

«Челси» Энцо Фернандеснинг келажаги билан боғлиқ ноаниқликка янги Премьер-лига мавсуми бошланишидан олдин барҳам беришни истамоқда. Лондон клубининг илк учрашувига икки ҳафтадан ҳам кам вақт қолган.

The Athletic маълумотига кўра, «Челси» аргентиналик ярим ҳимоячининг нархини бошиданоқ 120 миллион фунт қилиб белгилаган. Клубнинг «Манчестер Сити»га позицияси аниқ: ёки талаб қилинаётган сумма тўланади, ёки трансфердан воз кечилади.

«Кўклар» ушбу вазият трансфер ойнасининг сўнгги ҳафталаригача чўзилиб кетишини ҳам истамаяпти. Чунки бундай ҳолатда Энцо кетса, унинг ўрнига муносиб футболчи топиш учун жуда кам вақт қолади.

«Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо лавозимга киришганидан сўнг Фернандес билан суҳбатлашган. Испаниялик мутахассис ярим ҳимоячини ўз режаларига киритишга тайёр.

Клуб ҳам ўтган мавсум охирида юзага келган вазиятларга қарамай, Аргентина терма жамоаси футболчисини таркибга қайтариш ва ундан фойдаланишга қарши эмас.

«Челси» раҳбарияти Фернандес Хаби Алонсо қўл остида ўз салоҳиятини янада тўлиқ намоён қила олишига ишонмоқда ва футболчининг келажаги атрофидаги миш-мишларга имкон қадар тезроқ нуқта қўйишни истайди.

Киритилди: 13:33, 13.08.2026.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик