Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Форчун: «Онана «Челси» учун кучайтириш бўлиши мумкин эди»

Баҳо:
+ | -2

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Куинтон Форчун «Челси»га дарвозабон Андре Онана трансферини кўриб чиқишни таклиф қилди.

«Челси» шу ёзда таркибни мустаҳкамлаш учун катта маблағ сарфлади, аммо Филип Йоргенсен ижарага кетиши ортидан янги дарвозабон харид қилгани йўқ. Форчуннинг фикрича, Онана бир қатор жамоалар учун яхши вариант бўла олади.

«Андре Онана «Челси» учун кучайтириш бўлиши мумкин эди. Унинг оёқлари билан қанчалик сифатли ўйнашини кўряпсиз, ҳозир эса кўплаб мураббийлар дарвозабон ҳужумларни бошлаб беришини хоҳлашади. Онана жамоа учун бошланғич нуқтага айланиши мумкин», — дея Форчуннинг сўзларини келтиради Goal портали.

У шунингдек, голкипернинг узун узатмаларни амалга ошириш маҳоратини алоҳида таъкидлаб ўтди:

«Сизда тўпни 45–50 метрга ҳужумчи ёки ярим ҳимоячига етказиб бера оладиган ва узатмалари билан ҳимоя чизиқларини ёриб ўтадиган дарвозабон бўлса, бу катта фарқни юзага келтириши мумкин. У ушбу компонента бўйича энг яхшилардан бири».

Форчуннинг сўзларига кўра, Онанага йўл қўйилган хатолардан сўнг ўз ишоничини қайтариб олиши керак. Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ аъзоси камерунлик посбон яна юқори даражага чиқа олишига ишонади.

2026/27 йилги мавсумда Онана ижара ҳуқуқи асосида Туркиянинг «Трабзонспор» клубида ўйнашни давом эттиради. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 15:42, 13.08.2026.
Ўқилди: 271 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик