Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Саудия клуби «Манчестер Сити» билан Рейндерс трансфери бўйича келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» марказий ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс тез орада Англия клубини тарк этиши мумкин. Нидерландия терма жамоаси аъзоси Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга яқин турибди.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «шаҳарликлар» «Ал-Кадисия» билан трансфер шартлари бўйича келишиб олишган. Эҳтимолий битим суммаси 61 миллион еврога баҳоланмоқда. Энди клублар футболчининг ўзи чиқарадиган қарорни кутишмоқда.

Тижани Рейндерс 2025 йилнинг ёзидан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда 28 ёшли хавбек барча мусобақалардаги 47 та учрашувда 7 та гол ва 8 та результатив узатма муаллифига айланган.

Киритилди: 17:58, 13.08.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик