Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Ла Лига «ақлли» тўплардан фойдаланадиган биринчи миллий лигага айланади

Баҳо:
+ | -

Ла Лига 2026/27 йилги мавсумнинг барча ўйинларида Connected Ball («ақлли» тўп) технологиясини кенг кўламда жорий этишини эълон қилди.

Лиганинг расмий сайтида хабар қилинишича, PUMA ва KINEXON компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу тизим VAR ҳамда офсайдни ярим автомат аниқлаш тизими (SAOT) билан биргаликда ишлайди.

Puma’нинг расмий тўпи ичига KINEXON радиочастотали датчиги жойлаштирилган бўлиб, у тўпнинг жойлашувини ва ҳар бир тегинишнинг аниқ вақтини реал вақт режимида кузатиб боради. Маълумотлар ҳар бир стадионга ўрнатилган 12 га яқин антенналар тармоғи орқали узатилади.

Ушбу технология офсайд, қўл билан ўйнаш, рикошетлар, бурчак тўплари ва қайта тегинишлар билан боғлиқ вазиятларда қарорлар аниқлигини ошириши кутилмоқда. Бундан ташқари, Ла Лига келажакда трансляциялар, рақамли маҳсулотлар ва статистик таҳлиллар учун ишлатиладиган xBALL расмий маълумотлар тўпламини ишга туширади.

Мавсум бошланишидан олдин ҳакамлар ва VAR расмийлари махсус тайёргарликдан ўтишади. 2027/28 йилги мавсумдан эътиборан Connected Ball технологияси Испаниянинг иккинчи дивизионида (Сегунда) ҳам қўлланилиши кутилмоқда.

Киритилди: 18:07, 13.08.2026.
Ўқилди: 946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик