«Ньюкасл» Португалиянинг «Бенфика» клубида тўп сураётган қанот ҳимоячиси Амар Дедич билан шартнома имзолашга яқин. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «қарғалар» босниялик футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олишган. Клублар ўртасидаги музокаралар ҳам якуний босқичда — трансфер суммаси 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Дедич ўтган ёздан бери Португалияда ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда 23 ёшли футболчи барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та результатив узатмани амалга оширди.













