Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Арсенал» эски трансфер мақсади бўйича музокараларни қайта бошлади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Астон Вилла» ҳимоячиси Эзри Конса трансфери бўйича музокараларни қайта бошлади. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Манбага кўра, «Арсенал» дастлаб 28 ёшли англиялик футболчи учун тахминан 35 млн евро таклиф қилган. Бироқ «Астон Вилла» ушбу таклифни рад этган.

Бирмингем клуби ҳозирча Консани сотишдан манфаатдор эмас ва уни жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Жейкобснинг маълум қилишича, «Астон Вилла» позициясини фақат 70 млн евро ёки ундан юқори миқдордаги таклиф ўзгартириши мумкин.

Консанинг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Ўтган мавсумда ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 48 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у 1 марта сариқ карточка ва 1 марта қизил карточка олган.

Киритилди: 00:19, 14.08.2026.
Ўқилди: 1754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик