Tuttosport нашрининг хабар беришича, «ПСЖ» «Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарсининг трансферига қизиқмоқда.
Манбага кўра, Париж клуби президенти Нассер Ал-Хелайфий 19 ёшли испаниялик футболчини жамоа сардори Маркиньоснинг келажакдаги ўринбосари сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ Кубарси Испания терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган ва турнирнинг энг яхши ҳимоячиси деб тан олинган эди.
2025/26 йилги мавсумда у «Барселона» таркибида барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Унинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.













