«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоанинг 2026/27 йилги мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапириб берди.
«Аввало, биз ғалаба қозонишни истаймиз, лекин шу билан бирга ўйиндан завқ олишни ҳам хоҳлаймиз. Сўнгги бир неча ой давомида саёҳат қилиб, мухлислар билан мулоқотда бўлганимда эшитган энг муҳим нарсам — улардаги ҳаяжон ва илҳом бўлди. Бу — ўйинни томоша қилиш истаги ва “бугун мен кўришни хоҳлаган бирор нарса юз бериши мумкин” деган кутилмаганлик ҳиссидир. Мен шунинг бир қисми бўлишни хоҳлайман.
Айнан шунинг учун биз ушбу ўйинни ва айнан шунинг учун ушбу клубни яхши кўрамиз. Баъзида бизга осон бўлмайди, аммо бунинг ўзига хос гўзаллиги бор. Албатта, энг муҳими — ғалаба. Биз имкон қадар тез-тез бунга интилишимиз керак», — дейди мураббийнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.
АПЛнинг 1-турида манкунианликлар сафарда «Халл Сити»га қарши майдонга тушишади. Учрашув 22 август куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.













