Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Тоттенхэм» Осимхенни кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, нигериялик футболчига Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, «Галатасарой» 64,4 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Шунингдек, нигериялик ҳужумчининг хизматларига Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳам қизиқмоқда, аммо Осимхенни сотиб олиш учун клуб аввал Карим Бенземани сотиб юбориши керак.

Ўтган мавсумда 27 ёшли Осимхен 33 та баҳсда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ҳужумчининг «Галатасарой» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 13:40, 14.08.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик