Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

«Манчестер Сити» ҳали ҳам Энцо Фернандес бўйича таклиф билан чиқмади

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳамон ярим ҳимоячи Энцо Фернандес трансфери бўйича «Манчестер Сити»дан ҳеч қандай таклиф олгани йўқ. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Аввалроқ, агар «шаҳарликлар» жума куни оқшомигача 140 миллион евро таклиф қилишса, «Челси» аргентиналик футболчини қўйиб юбориши маълум бўлган эди.

Манбанинг таъкидлашича, Фернандес — «Манчестер Сити» устози Энцо Мареска учун Родри Эрнандеснинг ўрнини босадиган асосий трансфер нишонидир. Аммо қайд этилишича, клуб ҳозирча «Челси»га расмий таклиф юбормаган. Агар Англия вице-чемпионлари ўз вақтида 140 миллион евролик оффер жўнатишса, «кўклар» келишувга рози бўлишади.

Ўтган мавсумда Фернандес барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:41, 14.08.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик