Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Каррагер: «Ҳамма жойда бўш ҳудудлар»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи борасида хавотирларини билдирди.

«Мен учун ярим ҳимоя ҳамон «Ливерпуль»нинг энг катта муаммоси бўлиб қолмоқда. Мен барча мавсумолди ўйинларини томоша қилмадим, аммо сўнгги иккита жиддий рақиб — «Лидс» ва «Монако»га қарши баҳсларни кўрдим.

«Ливерпуль»нинг ўтган мавсумдаги муаммоси шунда эдики, ярим ҳимояда ҳамма жойда бўш ҳудудлар бор эди. Ва бу муаммо ҳеч қаерга йўқолгани йўқ. Бунинг устига, Доминик Собослаидан ярим ҳимояда фойдаланиш орқали бу ҳолат янада жиддийлашади. Менимча, ундан ўнгинчи рақам сифатида эмас, балки айнан Райан Гравенберх ёнида марказий ярим ҳимоячи сифатида фойдаланишмоқчи, бу эса майдонни тўлиқ қамраб олувчи ўйинга айланади.

Мен бу ярим ҳимоя триосига қараб хавотирга тушяпман. Агар «Ливерпуль»нинг олти ёки еттита футболчисини санаб ўтсангиз, уларни топ-ўйинчи эмас деб бўлмайди. Гравенберх, Виртц ёки Собослаини ёмон ўйинчи деб айтолмайсиз.

Аммо бу учликка қараганимда: «Йўқ, бу ерда сифатли футболчилар жуда кўп, лекин уларнинг барчаси ҳужум қилишга ва олдинга югуришга интилади», деб ўйлаб қоламан. Ҳатто мавсумолди ўйинларида ҳам майдон марказида «тешиклар» пайдо бўлмоқда.

Мен ушбу ярим ҳимоя триоси Алексис Макаллистер, Доминик Собослаи ва Райан Гравенберх — ҳар бири алоҳида олганда жуда яхши ўйинчи бўлишига қарамай — «Ливерпуль»ни чемпионлик учун курашчилар қаторига қайтара олишини тасаввур қилолмаяпман. Мен бунга асло амин эмасман», — деди Каррагер The Overlap Fan Debate кўрсатувида.

Киритилди: 15:54, 14.08.2026.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик