«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска матбуот анжуманида бугун кун охиригача бирор трансфер амалга ошишини кутиш керакми-йўқми деган саволга жавоб берди.
«Ростини айтсам, бугун эмас. Бугун бирор нарса юз беришига ишонмайман», — деди Мареска.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити» Эллиот Андерсон учун 135 миллион евро тўлаб, ўз тарихидаги трансфер рекордини янгилаган эди.
Якшанба, 16 август куни «Манчестер Сити» Англия Суперкубоги доирасида «Арсенал»га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланиши режалаштирилган.













