Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор

Кэррик: «Янги ўйинчилардан мамнунмиз, аммо яна 1-2 та позицияни кучайтиришимиз керак»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоага янги ўйинчиларни таклиф қилиш ва таркибни янада кучайтириш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

«Биринчи навбатда, биз сотиб олинган янги футболчилардан жуда мамнунмиз. Фикримча, биз жамоани ва таркибни турли жиҳатлардан — мувозанат, сифат ва биз ҳаракат қилмоқчи бўлган йўналиш бўйича яхшиладик. Жуда ажойиб иш бажардик ва биринчи даражали ўйинчиларни олдик. Шу сабабли бундан жуда хурсандмиз.

Биз ҳар доим ривожланишни, кўпроғига эришишни хоҳлаймиз, бу жараён ҳеч қачон тўхтамайди. Буни яхши англаймиз ва олдинга ҳаракат қилишда давом этишимиз керак.

Таркибимизда кучайишимиз мумкин бўлган бир ёки иккита позиция бор ва бунинг учун имконият мавжудлигини ҳис қиляпмиз. Аммо бу жамоанинг сифати ва чуқурлигини оширадиган тўғри қадам бўлиши керак. Буни тўғри бошқаришимиз лозим ва бу жуда аниқ масала.

Пулни тушунаман, молия — бу молия. Аммо энг муҳими — футбол ва ундаги рақобатдир. Биз охирги ойларда эришган натижаларимиз ва эгаллаган ўрнимиздан ишонч олган ҳолда, барча турнирларда муваффақиятга интилишимиз кераклигини ҳис қиляпмиз.

Молиявий томонлар ёки бошқа омиллар бўладими, вазият шундай. Энди мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишимиз ва яна ғалаба қозониш учун бор кучимизни беришимиз керак.

Олдинга интилишимиз шартлиги аниқ. Бажаришни хоҳлаган баъзи режаларимиз бор, лекин улар мутлақо тўғри ва оқилона қарорлар бўлиши керак», — деди Кэррик.

Киритилди: 16:23, 14.08.2026.
Ўқилди: 830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик