Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Дарвин Нуньес Туркиянинг «Трабзонспор» клубига ўтишга жуда яқин турибди. Инсайдер Саша Тавольерининг X тармоғида хабар беришича, Трабзон шаҳри клуби ушбу футболчи учун кечган рақобатда Истанбулнинг «Бешикташ» жамоасини ортда қолдирди.
Манбанинг маълумотларига кўра, Нуньес эртага, 15 август куни Туркияга учиб келади. Уругвайлик ҳужумчи янги жамоасига бир мавсумлик ижара ҳуқуқи асосида келиб қўшилиши айтилмоқда.
Аввалроқ «Трабзонспор» «Ливерпуль»нинг яна бир собиқ ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ трансферини эркин агент мақомида эълон қилган эди. Нуньесга даъвогарлик қилган «Бешикташ» эса «Ювентус»нинг собиқ форварди Душан Влаҳович билан таркибини кучайтириб олди.













