Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

«Галатасарой» Батраков бўйича таклифини яхшилади

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Галатасарой» клуби Москванинг «Локомотив» жамоасига ярим ҳимоячи Алексей Батраковнинг трансфери бўйича расмий таклиф юборди. Бу ҳақда футбол инсайдери Яғиз Сабунжуўғлу хабар бермоқда.

Журналистнинг таъкидлашича, трансфернинг умумий суммаси 28 миллион еврони ташкил этади. Ушбу маблағнинг 3 миллион евроси бонуслар кўринишида кўзда тутилган. Сабунжуўғлунинг қайд этишича, «Галатасарой» айни дамда таклиф юзасидан «Локомотив»нинг жавобини кутмоқда.

Алексей Батраков — «Локомотив» тарбияланувчиси бўлиб, бутун фаолияти давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аввалроқ инсайдерлар футболчининг ўзи клуб раҳбариятидан уни «Галатасарой»га қўйиб юборишларини сўраганини хабар қилишган эди.

Киритилди: 16:28, 14.08.2026.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик