«Бавария»нинг спорт масалалари бўйича бошқарув аъзоси Макс Эберль клуб «Астон Вилла» томонидан Жоау Пальинья бўйича юборилган ижара таклифини рад этганини тасдиқлади.
Эберльнинг маълум қилишича, икки клуб ўртасида музокаралар бўлиб ўтган, аммо томонлар келишувга эриша олмаган.
«Астон Вилла» Жоау Палинья масаласида биз билан боғланди, аммо келишувга эриша олмадик», — деди Эберль.
Айни пайтда «Бавария» ярим ҳимоячи билан хайрлашиш учун фақат тўлиқ трансфер вариантини кўриб чиқмоқда.
Мюнхен клуби Палиньяни ижарага беришни истамаяпти. Ҳатто кейинчалик мажбурий сотиб олиш шарти киритилган ижара битими ҳам «Бавария»ни қизиқтирмаяпти.
Шу тариқа, «Астон Вилла» португалиялик ярим ҳимоячини вақтинча ўз сафига қўшиб олиш борасида ҳозирча келишувга эриша олмади.













