Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Комо» ҳужумчи борасида «Челси»га мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап фаолиятини Италия A Сериясида давом эттириши мумкин.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, инглиз футболчисига «Комо» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Италия клуби форварднинг эҳтимолий трансфери бўйича дастлабки қадамларни ташлаб бўлган.

Таъкидланишича, яқинда Трево Чалобанинг трансфери сабабли «Комо» ва «Челси» ўртасида жуда яхши муносабатлар ўрнатилган. Бу омил томонларга инглиз ҳужумчиси бўйича музокараларда ёрдам бериши мумкин.

Делап «Челси»га 2025 йилнинг ёзида кўчиб ўтган эди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган бўлиб, футболчининг трансфер қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 17:46, 14.08.2026.
Ўқилди: 1019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик