Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Esports World Cup 2026. Нодирбек Абдусатторов чорак финалда мусобақа билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири 2026-йилги киберспорт бўйича Жаҳон чемпионатида ўз юришини тўхтатди.

Мусобақада NAVI жамоаси номидан иштирок этган Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли гроссмейстери Денис Лазавик билан баҳс олиб борди. Дастлабки тўртта партияда ғолиб номи аниқланмади. Шундан сўнг, армаггедон баҳсида Лазавик ғалаба қозонди ҳамда кейинги босқичга йўл олди.

Шахматчилар “10+0” яъни рапид форматида баҳслашади. Иккита рақибдан мағлубиятга учраган иштирокчи чемпионлик учун курашни тарк этади. Турнирнинг соврин жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва ғолиб 250 минг долларни қўлга киритади.

Маълумот учун, 2025-йилги Esports World Cup киберспорт турнирида NAVI жамоаси сафида иштирок этган Нодирбек Абдусатторов 5-ўринни эгаллаб, 85 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритган эди.

Иштирокини гуруҳ босқичида якунлаган Team Vitality вакили Жавоҳир Синдоров эса 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланган. У жорий йилги мусобақада иштирок этмади.

Киритилди: 18:01, 14.08.2026.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик