Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Аморим Леауни «Милан»да олиб қолишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим вингер Рафаэл Леауни таркибда сақлаб қолишга қарши эмас, аммо агар яхши таклиф тушса, унинг сотилишига тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, «россонери»лар португалиялик футболчи учун молиявий талабларини пасайтиришган — аввалроқ клуб у учун 60 миллион евро сўраган бўлса, эндиликда 40–45 миллион еврога сотишга рози.

Аслида Леаунинг «Милан» билан яна икки йиллик шартномаси мавжуд ва ҳужжатда товон пули 175 миллион евро этиб белгиланган. Бироқ Италия клуби шартнома муддати тугашига бир йил қолганда футболчининг бозор қиймати янада тушиб кетишидан хавотирда ва шу сабабли уни ҳозироқ сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Таъкидланишича, шу ёзда Леаунинг ўзи Англия Премьер-лигаси ёки Испания Ла Лигаси клубларидан таклиф кутган, аммо ҳозирча ушбу чемпионатлардан ҳеч қандай расмий таклиф тушмаган.

Киритилди: 18:03, 14.08.2026.
Ўқилди: 743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик