Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

UFC. Дана Уайт: «Хабиб барча даврларнинг энг буюк жангчисига айланган бўларди»

Баҳо:
+1 | -

UFC президенти Дана Уайт ташкилотнинг амалдаги яримўрта вазн чемпиони Ислам Махачев ва собиқ чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг ютуқларини ўзаро солиштирди.

Уайтнинг фикрича, Махачев октагонда узоқроқ фаолият олиб боргани эвазига UFC'да Хабибга қараганда кўпроқ муваффақиятларга эришган. Бироқ ташкилот раҳбари Нурмагомедов 2020 йилда фаолиятини якунламаганида, бундан ҳам ҳайратланарли мерос қолдириши мумкин эди деб ҳисоблайди.

«Очиқ-один кўриниб турибдики, Ислам Хабибга қараганда кўпроқ натижага эришди, чунки у узоқроқжанг қилди. Агар Хабиб фаолиятини давом эттирганида яна нималарга эриша олиш мумкинлигини ким билсин, дейсиз.

Ростини айтганда, агар Хабиб ҳамманинг қўлидан келишини яхши билган нарсаларини қилишда давом этганида, у шубҳасиз барча даврларнинг энг буюк жангчисига айланган бўларди», — деди Уайт TMZ Sports нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 18:57, 14.08.2026.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик