"Ковентри Сити" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Челси" ҳимоячиси Жош Ачимпонгни ўз жамоасига жалб қилишга қизиқмоқда. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.
"Челси" 20 ёшли иқтидорли футболчини тўлиқ сотишни истамаяпти. Ачимпонг "Стэмфорд Бриж"даги раҳбарлар томонидан ҳали ҳам юқори баҳоланмоқда.
Шу билан бирга, Лондон клуби ёш ҳимоячига асосий таркибда кўпроқ ўйин амалиёти бериш ва унинг ривожланишини давом эттириш мақсадида қисқа муддатли ижара вариантини кўриб чиқиши мумкин.
talkSPORT бош футбол мухбири Алекс Крукнинг фикрича, Ачимпонгнинг "Ковентри"га ўтиши кузатишга арзийдиган трансферлардан бири.
"Жош Ачимпонгга эътибор беринг. Фрэнк Лэмпард уни "Ковентри"га олиб келишни жуда истаяпти.
"Челси" бундай келишувга рози бўлиши эҳтимоли бор", — деди Крук The Window дастурида.
Ачимпонг "Челси"нинг асосий жамоаси билан машғулотларни давом эттириб, ривожланиб бормоқда. У марказий ҳимояда ҳам, қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ҳаракат қила олади.













