Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Вадим Абрамов: «Жароҳатлар қийнаб қўймоқда»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Хоразм» (2:2) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг ўйин ҳақидаги саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйинни ёмон бошламагандик, тўғри ўйнаётгандик, кейин эса ахмоқона хатоларга йўл қўйдик. Бу эса гол қўйиб юборилишига сабаб бўлди. Кейин эса қаҳрамонлик кўрсатиб ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Афсуски, яна хатога йўл қўйиб бурчак зарбасидан гол ўтказдик. Аслида тўп ўша нуқтага етказилишини билардик, аммо тажрибали йигитлар қандай қилиб бу тарзда ҳимояланишди, якунда гол ўтказдик. Рақиб ўйинчиси 11 метрлик нуқтадан келиб гол уриб кетди. Умуман олганда эса ўйин жанговар ўтди, мухлисларга ёққан бўлса керак, аммо биз муҳим очколарни қўлдан бой бердик.

- Жароҳат олган ўйинчилар билан вазият қай ҳолатда?
- Афсуски, улар орасига бугун Санжар Қодирқулов ҳам қўшилди. Жароҳат олганлар ҳали майдонга қайтишга тайёр эмас. Бу қийнаб қўймоқда. Бор имкониятдан фойдаланишимизга тўғри келади.

- Уларнинг қайтишини қачон кутсак бўлади?
- Билмадим, ҳали аниқ гапириш қийин. Кўрамиз, тиббий бўлимимиз қандай иш олиб бораркин, кўраяпмиз, ўйинлар кетма-кет бўлиб ўтмоқда. Уларни тайёрлаш керак, ҳали машғулотга қўшилгани йўқ, таркибга қайтишга яқиндек эмас.

- Кейинги турда «Динамо»ни ОКМК ва «Пахтакор»дек кучли рақиблар кутиб турибди. Нимага умид қилсак бўлади?
- Нега, бу футбол, бугун ким очко йўқотишимизни кутганди? Ҳа, рақиблар жиддий, аммо биз ҳар қанақасига тайёргарлик кўрамиз.

- Рақибларнинг бурчак зарбалари «Динамо» учун хавфли бўлиб қолмоқда. Буни қандай бартараф этиш мумкин?
- Буни йигитларга тушунтиргандик, аммо улар рақиб ортидан кетиб қолишди. Аслида гол уриладиган нуқтани эгаллаш керак. Бу жуда оддий.

- Жаҳонгир Абдусаломов кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда, аммо у майдонга тушибоқ ассист қилди ва гол урди. Кам ўйнаётгани жисмоний ҳолат билан боғлиқми?
- Оғирликни ҳаммага беришимиз керак, шу боис ўйинни кучайтириш учун уни захирадан майдонга туширдик ва у гол урди. Унинг захирадан майдонга тушиши фақатгина тактик ўйланмалар билан боғлиқ.

- Ҳожимирзаевнинг йўқлиги жамоага қанчалик таъсир қилмоқда?
- Шубҳасиз, нафақат Ҳожимирзаев, Амонов, Ўрозов сингари ўйинчиларнинг ҳам йўқлиги катта йўқотиш, таъсир қилади. Улар етакчи ўйинчиларимиздан эди. Исталган жамоа бундай пайтда қийналади. Бу кўпроқ тақвим зичлиги билан боғлиқ, рақибларимиз бизга қараганда 1-2 кун кўпроқ дам олмоқда, биз эса тикланиш ишларини олиб бора олмаяпмиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 07:19, 15.08.2026.
Ўқилди: 1264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик