Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Габриэл Мартинеллига яна бир клуб — «Наполи» қизиқиш билдирмоқда.
Италия гранди бразилиялик футболчи бўйича эҳтимолий трансфер шартларини билиш учун сўров юборди, деб хабар бермоқда журналист Жанлуижи Лонгари. Томонлар музокара олиб бормоқда.
Аввалроқ Туркиянинг «Галатасарай» клуби Габриэл Мартинелли учун 45 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ўтган мавсумда 25 ёшли футболчи Микель Артета жамоаси сафида 53 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













