Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Мартинелли «Галатасарой»га ўтишни хоҳламаяпти

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Мартинелли «Галатасарой»га трансфер қилиниш вариантига қизиқиш билдирмаяпти. Бу ҳақда The Athletic журналисти Давид Орнштейн X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба бераётган маълумотларга кўра, лондонликлар Туркия клубидан 45 миллион евролик таклиф олишган, бироқ бразилиялик 25 ёшли футболчи фаолиятини бу клубда давом эттиришни истамаяпти.

Мартинеллининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган ва унда келишувни яна бир мавсумга узайтириш банди мавжуд. Футболчи 2019 йилдан бери «канонирлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида у барча турнирларда 278 та ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол урди ва 36 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:10, 15.08.2026.
Ўқилди: 736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик