«Астон Вилла» «Парма» ва Япония терма жамоаси дарвозабони Дзион Сузуки учун курашга қўшилди.
Таниқли журналист Бен Джейкобс хабар беришича, Англия клуби япониялик дарвозабон трансфери борасида «Парма» билан музокараларни аллақачон бошлаган. Эҳтимолий келишувнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.
Аввалроқ Сузуки «ПСЖ»га ўтишга яқин турган эди. Парижликлар «Парма» билан келишувга эришган, трансфер қиймати тахминан 35 миллион евро деб баҳоланган эди. Бироқ сўнгги паллада трансфер амалга ошмай қолди. Энди дарвозабон учун даъвогарлардан бири «Астон Вилла» бўлди.













