«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида «Нэшвилл»га қарши ўйиннинг 45-дақиқасида голли узатмани амалга оширди. Учрашув «Интер Майами»нинг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Бундан аввал, биринчи бўлим ўртасида, ҳисоб 0:1 бўлиб турган пайтда, 39 ёшли футболчи пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Шу тариқа, ҳужумчининг МЛСдаги голсиз серияси 3 та ўйинга етди.
Умуман, Месси лигадаги мавсумнинг 16 та ўйинида 12 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













