"Тоттенхэм" ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна бир қатор йирик трансферларни амалга ошириши мумкин.
"Шпорлар" "Манчестер Сити" вингери Савио ва "Ливерпуль" футболчиси Коди Гакпо билан боғлиқ келишувларни якунлаш ниятида. Аммо клубнинг режалари бу билан чекланмайди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Лондон клуби яна янги марказий ҳужумчи харид қилишни ҳам режалаштирмоқда.
Сўнгги вақтларда "Тоттенхэм" "Монако" ҳужумчиси Фоларин Балогун, "Галатасарай" форварди Виктор Осимхен ва "Челси" ҳужумчиси Николас Жексон билан боғланмоқда.
Жорий ёзда "Тоттенхэм" янги футболчилар учун қарийб 270 млн евро сарфлади. Клубнинг футболчилар сотувидан тушган умумий даромади эса ҳозирча 170 млн евродан камни ташкил этмоқда.













