Дэвид Орнштейннинг хабар беришича, «Саутгемптон» марказий ҳимоячи Тейлор Харвуд-Беллис учун «Бенфика» томонидан берилган 20 миллион евролик таклифни рад этди.
Клуб 24 ёшли футболчини сотишга тайёр, аммо фақат унинг реал баҳосига мос келадиган сумма эвазига. «Авлиёлар» айнан қанча нарх белгилаганига манба аниқлик киритмаган.
Марказий ҳимоячининг ўзи, агар томонлар келиша олишса, Португалияга кўчиб ўтишдан манфаатдор.
Эслатиб ўтамиз, Тейлор 2023 йилнинг ёзидан бери «Саутгемптон» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У дастлаб клубда ижара асосида ўйнаган, жамоа Премьер-лигага чиққач эса «Манчестер Сити»дан 23 миллион евро эвазига тўлиқ трансфер қилинган эди.
Ўшандан бери у 133 та матчда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, унинг ҳисобида Англия терма жамоаси сафида битта ўйин бор — 2024 йилнинг ноябрь ойида Миллатлар Лигаси доирасида Ирландияга қарши (5:0). У 62-дақиқада Кайл Уокер ўрнига майдонга тушган ва 79-дақиқада Жуд Беллингемнинг узатмасидан сўнг дебют голини урган.













