Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Барселона» ва Марк Берналь узоқ муддатли шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Берналь яқин орада Испания гранди билан амалдаги меҳнат шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда машҳур инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, каталонияликларнинг 19 ёшли тарбияланувчиси билан тузиладиган янги келишув 2031 йилгача мўлжалланади. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилда ўз ниҳоясига етади.

Ўтган мавсумда Берналь барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 33 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи 5 та гол уришга ва 1 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Бернальнинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:43, 16.08.2026.
Ўқилди: 228 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик