Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Марокаш терма жамоаси аъзосининг «Реал Сосьедад»га трансфери барбод бўлди

Баҳо:
+ | -

«Марсель» ҳимоячиси Найеф Агерднинг «Реал Сосьедад»га трансфери тиббий кўрикдан сўнг амалга ошмай қолди. Марокаш терма жамоасининг 30 ёшли футболчиси чов жароҳати сабабли март ойидан бери майдонга тушмади ва шу боис 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборди.

«Менда ўзим жуда ҳурмат қиладиган ва меҳр қўйган клуб — «Реал Сосьедад»га қайтиш имконияти пайдо бўлган эди.

Мураббий Пеллегрино Матараццо билан суҳбатдан сўнг, менда у билан тикланиш баёнотномамни (протоколини) муҳокама қилиш имкони бўлди. Кейинчалик бу масала клублар ўртасидаги музокаралар вақтида четга суриб турилди. Менинг тиббий кўригим мукаммал ўтди ва иккала клуб томонидан ҳам тасдиқланди. Шу боис ҳеч қандай тиббий муаммо бўлмаган.

Ягона масала спорт формамни энг яхши ҳолатда тиклаб олишим учун зарур бўлган босқичма-босқич қайтиш билан боғлиқ эди, аммо мураббий менинг ҳозироқ майдонга тушишга тайёр бўлишимни хоҳлади.

Мен унинг позициясини тўлиқ ҳурмат қиламан. Шу сабабли, бу ерда ҳеч қандай инжиқлик ёки «Реал Сосьедад»га ва бошқа бирор кимга ҳурматсизлик ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу шунчаки ўз соғлиғимни асраш ва ҳамма кутганидек тўлиқ мавсум ўтказиш учун қабул қилинган масъулиятли қарордир», — деб ёзди Агэрд.

Киритилди: 12:49, 16.08.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик